Қутилсак бўлди! “Манчестер Юнайтед” 95 миллион евролик юлдузни жуда арзон сотяпти

  • 08 Sep 14:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бири Антонидан қутилиш йўлини қидиряпти.

Tecno

Манчестерликлар бразилиялик легионерни 2022 йилнинг ёзида “Аякс”дан 95 миллион еврога харид қилганди. Ҳужумкор футболчи ишончни оқлай олмади ва захирага ўтириб қолди.

Шунга қарамай, “Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Хау ўйини очилмаётган Антонидан қандай фойдаланишни билиши таъкидламоқда.

Caught Offside нашрининг ёзишича, манчестерликлар қимматбаҳо ўйинчини қишки трансферлар вақтида 40 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёр.

24 ёшли юлдуз Манчестерга келганидан бери 83 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлди холос. Унинг амалдаги шартномаси яна уч йил давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!