Рабьонинг онаси "Барселона"га қандай шарт қўймоқда?

  • 30 Dec 15:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ хавбеки Адриан Рабьо ва “Барселона” ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли франциялик футболчининг онаси каталонияликлардан шартнома имзолаш эвазига 15 млн евро бонус хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг парижликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у истаган жамоаси сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум ПСЖ сафида 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!