
Рафаэль Надаль яна терма жамоага ёрдам берди
Испания ва Уругвай терма жамоалари Австралияда ўтаётган "ATP Cup" турнирининг гуруҳ босқичи иккинчи даврасида ўзаро рақобатлашди.
Унда Роберто Баутиста-Агут яккалик баҳсларининг илк даврасида Франко Ронкаделлини 6:1, 6:2 ҳисобида енгди.
Иккинчи учрашувда дунёнинг энг кучли теннисчиси Рафаэль Надаль эса Пабло Куэвасни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Испания ва Уругвай терма жамоалари учрашуви 2:0 ҳисобида якунланди.
Comments