Рамос “Реал”га мурожаат қилди

  • 15 Nov 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” мавсум бошидан бери ҳимоя чизиғидаги муаммолардан қутила олмаяпти. Эдер Милитаонинг яна жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани  мадридликларнинг аҳволини янада оғирлаштирди.

Tecno

Карло Анчелотти марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Бундан жамоанинг собиқ сардори Серхио Рамос фойдаланиб қолмоқчи бўлди.

Ёздан бери иш қидираётган 38 ёшли ҳимоячи “Қироллик  клуби”га ўз хизматларини таклиф қилди.

Таъкидлаш жоизки, Серхио Рамос аслида “Севилья” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ юлдузли онларини айнан “Реал”да ўтказган.

Футболчи сифатида деярли барча нуфузли мусобақаларда ғолиб чиққан Рамос ўзига янги жамоа топа олмаяпти. У бир неча ой давомида Бразилия, Мексика, АҚШ, Миср каби мамлакатлар клублари билан ҳам музокара ўтказди.  

Comments

You must be logged in to commet!