Рақиб дарвозасига жавобсиз 10 та гол урган ва мағлуб бўлган терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди

  • 16 Nov 02:37
  • Karim Xudayqulov
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. 

Сан-Марино майдонига сафар уюштирган инглизлар рақибга ҳеч қандай имконият қолирмай, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Саутгейт шогирдлари  жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 

Ушбу учрашувда Кейн хет-трик қайд этди. Бундан ташқари, Магуайр, Смит-Роу, Мингз, Абрахам ва Сака ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Қайд этиш жоиз, Сан-Марино аъзоси Фабри бир голда инглизларга қарашиб юборди. 



Шунингдек, Дания ҳамда Шотландия учрашуви ҳам якунига етди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 35-дақиқада Суттар ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада Адамс орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Мундиал йўлланмасини 27 очкога эга Дания аллақачон нақд қилганди. Бу турдаги ғалаба эвазига шотландлар очколари сонини 23 тага етказиб олиб, жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
Shavkat Pardaev
17/11/2021 20:35
Чемпионат Мира. Квалификация. Европа. 1-ый раунд. Группа I 10-тур

16/11/2021, 00:45 Бу нашр ўзбекча шекилли, ё корректор русми?
Shavkat Pardaev
17/11/2021 20:32
Чемпионат Мира. Квалификация. Европа. 1-ый раунд. Группа I 10-тур

16/11/2021, 00:45 Бу нашр ўзбекча шекилли, ё корректор русми?