Рақиб яна “Рома” футболчисини нишонга олди

  • 30 Dec 09:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома”нинг нидерландиялик ҳимоячиси Рик Карсдорп “Сассуоло” билан ўйиндан кейин бош мураббий Жозе Моуриньонинг ғазабига дучор бўлганди.

Tecno

Орадан бир неча ҳафта ўтганига қарамай, устоз ва шогирд муносабатлари тиклангани йўқ. Клуб раҳбарияти ҳар икки томонни яраштириб қўйишга уринмоқда.

Шунга қарамай, “Ювентус” қишки трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида яна Рик Карсдорп вариантига қайтди.

Туринликлар ҳужумга қўшила оладиган ҳимоячи қидирмоқда. Бу талабга Карсдорп тўла жавоб беради.

Tuttosport нашрининг ёзишича, “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Хаун Куадрадо ўрнига Рик Карсдорпни ўйнатишга тайёр.

Comments

You must be logged in to commet!