Расман! Акмал Шораҳмедов "Нефтчи" аъзосига айланди

  • 31 Jan 14:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб бораётган ва бугунги кунда анъанавий “Ҳоким Кубоги-2021” мусобақасида Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигида ижобий ўйинлар намойиш этаётган “Нефтчи” клуби ўз таркибини янги ижрочилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

Tecno

Бугун куннинг биринчи ярмида, қатор номдор жамоаларда, хусусан,  АГМК, “Пахтакор”, “Насаф”, “Бунёдкор”, “Андижон”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор” каби клубларда ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрқин фаолият кўрсатган тажрибали Акмал Шораҳмедов “Нефтчи” ПФК билан расмий шартнома имзолади.

Акмал Шораҳмедовга жамоа олдига қўйилган юқори мақсадларни рўёбга чиқаришда ва клуб шарафини муносиб ҳимоя қилишдаги фаолиятида омад тилаб қоламиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.

Comments

You must be logged in to commet!