Расман! Бундеслигада мавсумнинг дастлабки истеъфоси юз берди

  • 27 Sep 16:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Шальке" бош мураббийи Давид Вагнер ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, гельзенкирхенликлар раҳбарияти Вагнерга қўшиб унинг ассистентлари Кристоф Бюлер ва Франк Фрелингни ҳам истеъфога чиқарган.

“Барчамиз Давид Вагнер билан биргаликда муваффақиятга эришамиз, деб умид қилгандик. Афсуски, янги мавсумнинг дастлабки икки куни керакли натижаларни бермади”, - дейди клуб спорт директори.

Давид Вагнер “Шальке”ни 2019 йилнинг май ойидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг бошқарувидаги жамоа эса, Бундеслиганинг дастлабки икки турида 11 та гол ўтказиб, мағлуб бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!