Расман: Диллиан Уайт ва Тайсон Фьюри жангига шартнома имзоланди, жанг санаси ва манзили ҳам маълум

  • 22 Feb 12:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

WBC йўналиши бўйича оғир вазн тоифасидаги чемпионлик учун мажбурий даъвогар Диллиан Уайт (28-2, 19 КО) чемпион Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) билан жанг ўтказиш бўйича келишув имзолади.

Tecno

“Улар қачон ва қаерда жанг қилишни хоҳласалар, менга барибир. Фьюри билан узоқ вақт учрашишга ҳаракат қилдим.

У билан жанг қилишга доим тайёр эдим. Мен ҳозир у билан жаҳон чемпионлиги учун курашмоқчиман”, - деди Уайт.

Боб Aрум аввалроқ Фьюри жанг ўтказиш учун шартнома имзолаганини маълум қилганди. Жанг 23 апрель куни Лондондаги "Уэмбли" аренасида бўлиб ўтиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!