Расман! Клублар ўртасидаги ЖЧ Қатарда бўлиб ўтади

CHERY AUTO

ФИФА Кенгаши душанба куни бўлиб ўтган йиғилишида 2021 йилдан формати ўзгарадиган мазкур турнирнинг 2019 ва 2020 йилги мусобақасини Қатарда ўтказишга қарор қилди.

Tecno

Ушбу икки турнир орқали мамлакатнинг 2022 йилги мундиалга тайёрлиги кўздан кечирилади. Унда одатдагидек олти қитъанинг клублар миқёсидаги энг кучли турнири ғолиблари ва мезбон мамлакат чемпиони кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати янги форматда ўтказилади. У 4 йилда бир марта 24та жамоа иштирокида ўтказилади. 

Comments

You must be logged in to commet!