Расман! Лимани Таиланд клуби ўз таркибига қўшиб олди

  • 13 Jan 18:46
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аввалроқ хабар берганимиздек, Матеус Лима фаолиятини Тайланд чемпионатида давом эттирадиган бўлди. 

Яқиндагина "Насаф" билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган ҳужумчини "Ратчабури" клуби ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақида жамоа расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, клуб турнир жадвалида 15-турдан кейин 4 дона ғалаба билан 12-ўринда турибди. 

Лима эса ўтган мавсумда қаршиликлар сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та голда иштирок этишга муваффақ бўлди. У 2022 йилда "Насаф"га ўтганди. 

Comments

You must be logged in to commet!