Расман! "Ливерпуль"да янги мутахассис иш бошлади

  • 30 May 15:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" раҳбарияти Йорг Шмадткени жамоанинг янги спорт директори этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, германиялик мутахассис 1 июнь куни мерсисайдликлар сафида иш бошлайди. Айтиш керакки, бунгача ушбу лавозимда Жулиан Уорд фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, Йорг бундан аввал "Вольфсбург"да ишлаган. У немис клубида 4 йил ишлади ва 2023 йилнинг январида лавозимини тарк этди. Ҳозирча унинг "Ливерпуль" билан шартномаси қанча давом этиши маълум қилинмаган.

Comments

You must be logged in to commet!