Расман! “Манчестер Сити” Ҳусановдан кейин яна бир катта трансферни эълон қилди

  • 23 Jan 14:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Куни кеча Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини эълон қилган “Манчестер Сити” ўз сафига яна бир ўйинчини қўлга киритганини маълум қилди.

Tecno

Клубнинг расмий сайтида “Айнтрахт” тўпурари Умар Мармуш фаолиятини Манчестерда давом эттириши ҳақида эълон жойланди.

25 ёшли мисрлик ҳужумчи билан тўрт ярим йиллик шартнома имзоланди.

- Мармуш Европа футболида талабгорлари кўп бўлган ёш ҳужумчилардан бири. У ҳужум чизиғининг ҳар икки қанотида ўйнай олади, - дейилади клуб баёнотида.  

Умар Мармуш жорий мавсумда германия чемпионатида 17 та учрашувда иштирок этиб, 15 та гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди. Европа Лигасида олтита ўйинда ўз ҳисобига тўртта гол ва иккита ассист ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!