Расман! Милнер "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди

  • 14 Dec 00:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ҳозирча 33 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан қачонгача шартнома имзолагани маълум қилинмаяпти. Аммо, The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда Милнернинг янги келишуви 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Милнер “Ливерпуль” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 198 та ўйинда майдонга тушди ва 25 та гол ҳамда 40 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!