Расман! Мочинов "Нефтчи" бош мураббийи

  • 24 Dec 19:08
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистонлик мутахассис, мухлисларга яхши таниш бўлган 48 ёшли Александр Мочинов яна мураббийлик фаолиятига қайтди. У Қирғизистоннинг “Нефтчи” (Қўчқор Ота) жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Tecno

Мочинов “Оқтепа”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Сўғдиёна”, Ўзбекистон U16, Ўзбекистон U19 терма жамоалари, “Крилья Советов” академиясида ва шунингдек, Қувайтнинг “Қодисия” U19 ва “Ал-Наср” жамоаларида мураббий бўлиб ишлаган.

3 йилдан сўнг Мочинов яна фаол иш жараёнига қайтди.

Қўчқор Отанинг “Нефтчи” жамоаси якунига етган мавсумда Қирғизистон чемпионатида 10 та жамоа орасида 5-ўринни банд этди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Адхамжон Низомов
24/12/2024 19:24
Сарлавхаларинга сизларни....Озарларни Нефтчиси деб уйловдим.