Расман! "Реал" Начо билан шартномани узайтирди

  • 08 Jul 17:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи Начо билан шартномани узайтирганини эълон қилди. 31 ёшли испаниялик футболчи “қироллик клуби” билан 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекди.

Tecno

Таъкидлаш керакки, Начо “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бутун фаолияти давомида “Реал”да ўйнаб келмоқда.

Начо ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида жами 233 та ўйинда иштирок этди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Реал” ўтган мавсум Испания чемпионатида ҳамшаҳари “Атлетико”дан сўнг 2-ўринни эгаллади. Жамоа бошқарувини эса Карло Анчелотти ўз қўлига олди.

Comments

You must be logged in to commet!