Расман! "Реал" Васкес билан шартномани узайтирди

  • 03 Jun 19:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ярим ҳимоячиси Лукас Васкес мадридликлар билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Янги шартномага кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи 2024 йилга қадар “Реал”да ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Васкес "қироллик клуби"да 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида “Реал” сафида 3 марта Чемпионлар лигаси ва 2 марта Испания чемпионатида ғолиб чиқди. Бундан ташқари, икки карра Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогида, уч карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Васкес якунланган мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!