Расман! "Севилья" янги ҳужумчи сотиб олди

  • 17 Jan 18:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Севилья" клуби ўзининг расмий сайтида "Леганес" форварди  Юссеф Эн-Несирини сотиб олганини эълон қилди.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли марокашлик футболчининг трансфери андалусияликларга 20 млн еврога тушган. Улар ўртасидаги шартнома эса 2025 йилга қадар тузилган.

Маълумот учун, Эн-Несирини “Леганес” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 53 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!