Расман! Тальяфико "Аякс" билан шартномасини узайтирди

  • 04 May 17:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчи амстердамликлар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Тальяфикога "Барселона", "Реал", "Бавария", "Арсенал", "Интер", "Атлетико" ва "Тоттенхэм" каби жамоалардан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Тальяфико "Аякс" сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 57та ўйинда иштирок этди ва 6та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!