Равшанбек Шерматов навбатдаги рейтинг жангини ўтказади

  • 10 Aug 18:11
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Яна бир профессионал боксчимиз Равшанбек Шерматов ҳам 25 август куни Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳридаги жанг кечасида ринга кўтарилади. Унинг рақиби хитойлик Бингченг Зу бўлади. Чин юрти вакили профи рингда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг еттитасида ғалаба қозонган. Тўрт бора эса мағлубият қайд этган. Юртдошимиз эса, тўрт бора жанг қилиб, уларнинг учтасида ғалабага эришган. Бир маротаба мағлубиятга учраган. Мазкур қарама-қаршилик рейтинг мақомидаги жанг ҳисобланади.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!