Равшанбек Умурзақов 7 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади

  • 05 Nov 07:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг енгил вазн (61.2 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимиз Равшанбек Умурзақов (10-1, 7 КО) 7 ноябрь куни навбатдаги жангини ўтказади. RCC Boxing томонидан Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилаётган жанг кечасида юртдошимиз мағлубиятсиз одимлаётган украиналик Зоравор Петросянга қарши рингга кўтарилади.

Tecno

Аслида, улар ўртасидаги жанг 12 сентябрда ўтказилиши керак эди. Бироқ ҳамюртимиз ушбу жангга етиб бора олмаган эди.

Украиналик чармқўлқоп устаси фаолияти мобайнида 9 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган ва тўрт маротаба жангни муддатидан аввал якунлаган.

 

 

 

Comments

You must be logged in to commet!