Райола Погбага янги жамоа танлаб берди

  • 19 Dec 11:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсум якунланиши билан Англия премьер-лигасини тарк этадиган бўлди.  Тажрибали футболчи манчестерликларнинг янги шартнома бўйича таклифларини қабул қилмайди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри таниқли агент Мино Райола франциялик чарм тўп устасига янги жамоа танлаб берганини ёзмоқда.  Манбанинг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи юртига қайтиб, ПСЖ аъзосига айланади.

Аслида Поль Погба бошқа вариантларни маъқул кўраётган эди. У Испания чемпионатига ўтиб,  “Реал” ва “Барселона”дан бирини танлаши ёки “Ювентус”га қайтиши мумкин эди. Бироқ, бу жамоалар Райолага Погба талаб қилаётган маошни кафолатлай олмади.

Анчадан бери Погбага харидор бўлган ПСЖ хўжайинлари эса, ўз мақсади йўлида пулни аямаслиги ҳаммага маълум.

Comments

You must be logged in to commet!