"Реал" 35 ёшли Модрич билан шартномани узайтирмоқчи

  • 15 Mar 19:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ўзининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўртасидаги янги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар тузилади. Айтиш керакки, Модричнинг “Қироллик клуби” билан ҳозирги шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

35 ёшли Модрич "Реал" сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!