"Реал" Арда Гюлер учун "Фенербахче"га бонус тўлайди
Испания чемпионатининг 11-турида Мадриднинг "Реал" жамоаси "Валенсия"ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Ушбу баҳсда "қироллик клуби"нинг турк ярим ҳимоячиси Арда Гюлер ҳам майдонга тушди.
"Diario AS" нашрининг ёзишича, бу ўйин Гюлер учун "Реал" таркибидаги 75-учрашув бўлди ва шу сабаб клуб унинг собиқ жамоаси — "Фенербахче"га икки миллион евро миқдорида бонус тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Гюлер 2023 йил ёзида мадридликлар сафига қўшилган эди. У шу вақтгача 75 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 17 та голли узатма амалга оширди. 20 ёшли футболчининг "Реал" билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ўртасигача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.



Comments