"Реал" Арнольд келгунича, ўз тарбияланувчисига ишонч билдиради

  • 19 Jan 14:01
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Мавсум давомида "Реал" ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахалдан айрилди, у тизза пайлари хочсимон бойламининг жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан. Ҳозирда ҳимоянинг ўнг қанотида Лукас Васкес ўйнайди, бироқ у кўп танқидларга учрамоқда. "Реал" "Ливерпуль" футболчиси Трент Александер-Арнольдни ўз сафига қўшишни хоҳлаётган бўлса-да, инглиз ҳимоячисининг қишда трансфер қилиниши эҳтимолдан йироқ.

"Marca"нинг маълумотларига кўра, агар янги ўнг қанот ҳимоячиси январ ойида қўшиб олинмаса, Анчелотти "Кастилья" футболчиси Лоренсо Агуадога ишонч билдиришни режа қилмоқда. Италиялик мураббий 22 ёшли футболчининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда.

Агуадо "Реал"нинг асосий жамоаси сафида битта учрашув ўтказган ва у "Депортива Минера"га қарши Испания кубоги учрашуви бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!