"Реал" Бензема борасида хавотирда эмас

  • 24 Nov 18:40
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид раҳбарияти ҳужумчи Карим Бенземанинг жароҳатидан хавотирда эмас, дея хабар беради испан журналисти Хорхе Пикон.

Tecno

ЖЧ-2022 бошланишидан олдин 34 ёшли франциялик футболчига чап соннинг мушакларидан жароҳат олгани, шу сабаб турнирни ўтказиб юбориши маълум қилинган эди.

Манба берган хабарга кўра, Мадрид клуби футболчининг 31 декабрь куни "Вальядолид"га қарши Испания чемпионатининг рестартидан кейинги биринчи ўйинда иштирок этишига ишончи комил.

Бензема жорий мавсумда "Реал" сафида барча турнирлар доирасидаги 12 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол  ва 1 голли узатмани ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!