“Реал”: Бу юлдузни олсак, клубимиз “синади”!

  • 09 Dec 20:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти анчадан бери “Боруссия”дан Жуд Беллингемни трансфер қилишни режалаштираётган эди. 19 ёшли футболчининг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишга мойиллик билдирган.

Tecno

Бироқ, сўнгги паллада “Қироллик клуби” бу қимматбаҳо футболчини олиш фикридан қайтди.

Marca нашрининг ёзишича, “Реал” Жуд Беллингем трансферини амалга оширса, клубнинг молиявий барқарорлиги издан чиқади ва кутилмаган муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли кескин ошади.

Чунки, Беллингемни трансфер қиладиган клублардан дортмундликлар 150 миллион евро бадал пули талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Беллингемнинг ўзига ҳам юқори даражадаги маош тўланиши керак.

Comments

You must be logged in to commet!
MISTER X
10/12/2022 06:22
Мбаппени ўткан йили 180-200 га хам олишга тайёр эдику улар?
Реалда пул кўп, бўлмаган гап!!!