“Реал” дарвозасини қўриқлаган голкипер футболдан кетди

  • 29 Dec 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” дарвозасини қўриқлагани билан танилган дарвозабон Диего Лопес 42 ёшида профессионал фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Tecno

Диегонинг фаолиятидаги охирги клуб “Райо Вальекано” бўлди. Дарвозабоннинг шартномаси ёзда якунланган эди. Клуб унга янги битим бермади.

Лопес олти ой давомида ўзига янги жамоа қидирди. Бироқ унинг хизматларига талаб бўлмагач, футболдан кетишга қарор қилди.

Диего Лопес ўз даврида “Реал”, “Милан”, “Вильярреал”, “Севилья” ва “Эспаньол” каби жамоалар дарвозасини ҳам қўриқлаган.

Comments

You must be logged in to commet!