“Реал” интизорлик билан кутган ўйинчи келадиган бўлди

  • 17 May 08:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсум нуфузли совринлардан қуруқ қолган “Реал” амалда яна бир катта трансферни уддалаб, таркибини сезиларли даражада кучайтиришга улкан қадам ташлади.

Мадридликлар ҳимоя марказига “Борнмут”нинг испаниялик легионери Дин Хёйсенни мўлжаллаган эди. Музокаралар ижобий самара берди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Дин Хёйсен “Реал” учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва трансфернинг кейинги босқичларига киришиши мумкин.

Манбага кўра, 20 ёшли  истеъдодли ҳимоячи тиббий кўрикдан Лондон шаҳрида ўтган.

 “Реал” испан футболчиси билан 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган беш йиллик шартнома имзолайди. Мадридликлар ўйинчи учун “Борнмут”га 60 миллион евро атрофида бадал пули тўлаши айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!