"Реал" Каземирога Франциядан ўринбосар топиб қўйди

  • 14 Feb 19:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ренн" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга "Реал" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 17 ёшли французни ўзининг бразилиялик хавбеки Каземирога муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Ушбу трансфер эса мадридликларга тахминан 50-60 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Камавинга “Ренн” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу кунгача асосий жамоада 39 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!