“Реал” Мбаппега нозик шарт қўйди

  • 17 Nov 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Қишки трансферлар яқинлашгани сари Килиан Мбаппе атрофидаги вазият яна чигаллаша бошлади. 24 ёшли ҳужумчининг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида тугайди.

Tecno

Агар парижликлар январгача тўпурарни янги шартнома ёки амалдаги битимдаги ҳамкорликни узайтиришга кўндира олмаса, бошқа клублар Мбаппе билан музокара бошлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Килианга Англия грандлари қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олган “Реал” мутасаддилари футболчига шарт қўйди. Унга кўра, Мбаппе январь ойида мадридликлар билан дастлабки вақтинчалик  келишувни имзолаши талаб этилади.

Агар Мбаппе бунга кўнмаса, “Реал” бундан кейин франциялик ҳужумчи билан ҳар қандай алоқаларни узади.

Comments

You must be logged in to commet!