“Реал” ёзга мўлжалланган биринчи трансферни ҳал қилди

  • 04 Feb 12:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” мавсум якунланганидан кейин таркибини кучайтиради. Клуб биринчи бўлиб, “Райо Вальекано” ҳимоячиси Франсиско Гарсияни ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Никола Скира хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, 23 ёшли футболчи мадридликлар билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолайди. “Реал” футболчи учун “Райо Вальекано” ғазнасига беш миллион евро ўтказиб беради.

Жорий мавсумда Гарсия 19 та учрашувда қатнашиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, бир жуфт голли пас ҳам узатди.

Қизиғи шундаки, Гарсия аслида “Реал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилдан бери “Райо Вальекано” учун тўп тепмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!