“Реал” юлдузи “Манчестер Сити”га ўтадиган бўлди

  • 02 Jun 09:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти жамоага Килиан Мбаппенинг келишини инобатга олиб, франциялик футболчи билан бир позицияда ўйнайдиган Родриго Гоэсни сотиб юборишни режалаштираётган эди.

Tecno

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, 23 ёшли бразилиялик ҳужумкор футболчи вазиятни тўғри баҳолаган ва бошқа жамоага кўчиб ўтишга мойиллик билдирган.

Манбага кўра, Родриго Англия чемпиони “Манчестер Сити” сафига қўшилиш истагина билдирмоқда.

Иқтидорли ҳужумнинг бундай қарорга келишига Хосеп Гвардиола қўллаётган ҳужумкор ўйин услуби ёқиши айтилмоқда.

Родригонинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача амал қилади. Transfermarkt портали уни 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!