"Реал" “Ювентус”дан қўрқмайди

CHERY AUTO


Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиро “Ювентус”га қарши Кардиффда бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим керакки, “Реал” “Ювентус”дан қўрқмайди. Гонсало Игуаин бу мавсумда ўта кучли. Бироқ унинг бир ўзи финалгача келмади.

– Турин клуби ҳимоясида ҳам, ярим ҳимоясида ҳам ажойиб футболчилар жамланган. Масалан, Дани Алвеш ва Алекс Сандро каби ҳамюртларим ҳам айнан шу жамоада тўп суришади. Бу баҳсда фақат битта футболчидан хавфсираш керак эмас, – дейди бразилиялик футболчи Tuttomercatoweb нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги ЕЧЛ финали 3 июнь шанба куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!