"Реал"да декабрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

  • 27 Dec 23:03
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас декабрь ойида жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда "қироллик клуби" матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Декабрь ойида 24 ёшли футболчи барча турнирларда бешта ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. "Реал" Ла Лиганинг 18-туридан кейин 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3-январь куни "қаймоқранглилар" Испания чемпионатининг 19-тури ўз стадионида "Мальорка"ни қабул қилади. 

Comments

You must be logged in to commet!