
"Реал"га ўтаётган футболчи жамоаси билан хайрлашди
"Челси" футболчиси Антонио Рюдигер ёзда клубдан кетишини эълон қилди.
"Бу жамоани чуқур қайғу билан тарк этмоқдаман. Ушбу клуб мен учун ҳамма нарсани англатади. Жорий мавсум кўп қийинчиликларга қарамай, яхши ўтди.
5 йил давомида кўтарилишлар ва пасайишлар бўлди. Бу ерда жуда кўп ижобий дақиқаларни ўтказдим. Шунинг учун яна ҳам кўпроқ ҳафа бўляпман. Ҳикоянинг охири бошқача бўлишини истардим", - деди Рюдигер.
Маълумот ўрнида, немис ҳимоячи "Реал" сафига эркин агент сифатида ўтиш арафсида турибди.
Comments