"Реал"га "РБ Лейпциг" футболчисини сотиб олишни таклиф қилишмоқда

  • 04 Oct 15:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"РБ Лейпциг"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Football Espana нашри тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли футболчининг хизматларини "Реал" Мадридга таклиф қилишмоқда. Немис клуби уни 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Нкунку жорий мавсум "РБ Лейпциг" сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та ассист ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!