“Реал”ни “ёндирган” тўпурар январда Мадриддан кетади

  • 26 Sep 06:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Катта умидлар билан “Реал”да қолган Гонсала Гарсия мураккаб вазиятга тушиб қолди. “Қироллик клуби” тизимидан етишиб чиққан энг иқтидорли ҳужумчилардан бири ёзда янги бош мураббий Хаби Алонсонинг ишончини қозонган эди.

Tecno

21 ёшли форвард АҚШ мезбонлик қилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олтита учрашувда тўртта гол уриб, мухлису мутахассислар эътиборини тортганди. Шундан сўнг, мураббийлар штаби Гонсалони асосий таркибга қўшишга қарор қилган.

Бироқ Ла Лигада воқеалар ривожи бироз бошқача тус олди. Хаби Алонсо Гарсияни чемпионат бошланганидан бери тўрт маротаба майдонга туширди ва умумий ҳисобда 90 дақиқа ўйнатди холос.

Энди ўсиб келаётган ўйинчи учун бу жуда кам вақт ҳисобланади. Шу боис, Гонсало қишки трансферлар даврида ўзига ўйин амалиёти берадиган клубга ўтмоқчи.  Экспертлар Гонсало Гарсиянинг рақибдан қочиш, жарима майдончаси ичида ақл билан ўйнаш ва гол уриш қобилиятини юқори баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!