"Реал"нинг 4 нафар футболчиси дисквалификация қилиниши мумкин

  • 03 Apr 17:54
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

УЕФА раҳбарияти Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувидан сўнг "Реал Мадрид"нинг бир нечта футболчиси хатти-ҳаракатларини баҳолаш мақсадида текширув ўтказади. Ўйин "Реал"нинг пенальтилар сериясидаги ғалабаси билан якунланган эди.

Ғалабани нишонлаш чоғида айрим футболчилар ҳақоратли деб баҳоланиши мумкин бўлган имо-ишоралар қилган. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда. Манба маълумотларига кўра, Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Дани Себальосга моддий жарималар ҳамда шартли равишда бир ўйинлик четлатиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Антонио Рюдигер эса 8 апрелда бўлиб ўтадиган "Арсенал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинини ўтказиб юбориш хавфи остида қолмоқда.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
04/04/2025 01:54
Шу йол билан Реални зарарлашяпти.