"Реал"нинг бразилиялик юлдузи жамоани тарк этиши мумкин

  • 05 Nov 15:09
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" футболчиси Родриго клубни тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда GiveMeSport нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, бразилиялик вингер жамоадаги вазиятидан жуда норози. Унинг фикрича, бош мураббий Хаби Алонсо унга етарлича ўйин амалиёти бермаяпти.

Родриго аввал ҳам “қаймоқранглилар” сафини тарк этиш имконини кўриб чиққан эди. Бироқ клуб раҳбарияти уни қолишга кўндириб, кўпроқ ўйин амалиёти ваъда қилган. Аммо вазият ўзгаришсиз қолди ва ҳозир футболчи Мадриддан кетмоқчи.

Унга Англия Премьер-лигаси клубларидан жиддий қизиқиш мавжуд.

Маълумот учун, 24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатма амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!