Рэмсдейл Куртуа натижасини такрорлади

  • 14 Jan 17:06
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" посбони Аарон Рэмсдейл "Ливерпуль"га қарши ўйинда уддалаш қийин бўлган натижа қайд этди. Гап шундаки, англиялик посбон 2021 йил апрелдан сўнг "Энфилд"да қуруқ ўйин ўтказган дастлабки дарвозабонга айланди.

Tecno

Сўнгги маротаба бундай шарафга "Реал" Мадрид кипери Тибо Куртуа сазовор бўлганди. Ўшанда мадридликлар "Ливерпуль" билан 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди.

Статистикага кўра, Аарон "канонирлар" билан барча турнирлар доирасида 21 учрашув ўтказиб, 12 та қуруқ ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!