Реваншда ким ғалаба қозонади, Усик ёки Фьюри? Супер боксчи жавоб берди

  • 06 Sep 18:25
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO
Биринчи оғир вазн тоифасида (90,7 кг) уч карра жаҳон чемпиони ва Бутунжаҳон бокс суперсерияси (WBSS) ғолиби латвиялик Майрис Бриедис супер оғир вазн тоифасида украиналик Александр Усик ва британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги ҳақида гапирди. “Гарчи биринчи жанг деярли, тенг ўтган бўлса-да, реваншда Усик Тайсонни яна мағлуб этишига ишонаман. Чунки уларнинг дастлабки тўқнашувида ҳам Александр матонат ва сабр кўрсатиб, барчага аъло даражада жанг қила олишини исботлади”, — деди Бриедис You Tube даги RUS TVNET каналига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Усик(22-0, 14 KO) ва Фьюри(34-1-1, 24 KO) ўртасидаги биринчи баҳсда украиналик спортчи очколар эвазига ғалаба қозонганди.

Comments

You must be logged in to commet!