"Ризеспор" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Алиқулов тўлиқ ўйнади

  • 12 Dec 00:07
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Туркия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Анкарагужу" - "Ризеспор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда томонлар дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, Морутан мезбонларни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Али 51-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 90+5 дақиқада эса меҳмонлар таркибидан Эмир ўйиндан четлатилди, орадан кўп ўтмай Гайч имкониятларни тенглаштириб қўйди. 

Алиқулов ушбу баҳсда тўлиқ ҳаракат қилиб, яхши ўйин ўтказди. У 5 марта ҳаводаги дуэлда устун келди. Шунингдек, паслари аниқлиги 87 фоизни ташкил қилди. "Sofa Score" ҳимоячининг ҳаракатларини 6,9 баллга лойиқ кўрди. 

Шу тариқа, "Ризеспор" турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди.

Comments

You must be logged in to commet!