
Родригога зўр харидор чиқди, музокара бошланяпти
“Реал”даги ўйин амалиёти кафолатланмаган универсал ҳужумчи Родриго Гоэс фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга бўлди.
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” бразилиянинг ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича иш бошлаяпти, деб хабар тарқатди AS нашри.
Манбага кўра, тез орада мерсисайдликлар Испанияга ўз вакилларини жўнатиб, Родриго трансфер бўйича расмий алоқа ўрнатади ва музокараларга киришади.
“Ливерпуль” жамоани аввалги мураббий Юрген Клопп бошқарган даврда ҳам Родригога жиддий қизиқиш билдирган эди. Бироқ ўшанда у жамоанинг асосий ўйинчиларидан бўлган.
Кейинги мавсумларда “Реал” сафига Жуд Беллингем ва Килиан Мбаппе сингари ҳужумкор футболчилар қўшилганидан кейин Родриго иккинчи планга ўтиб қолди. Мадридликларнинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам 23 ёшли футболчига ўйин амалиётини кафолатлагани йўқ.
Comments