"Рома" бош директори Жеконинг жамоадан кетиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди

  • 07 Sep 22:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” бош директори Гвидо Фиенга босниялик ҳужумчи Эдин Жеконинг “Ювентус”га ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

Tecno

“Эдин – “Рома” сардори. У қанча хоҳласа, шунча пайт қолиши мумкин. Мен клубдаги ишимни қиламан ва музокараларда ёрдам бераман, шунингдек, молиявий масалалар учун жавобгарман. Жеконинг трансфери ҳақида эса мендан ортиқ ҳеч нарса билолмайсиз. "Рома" нинг кучли мураббийи ва кучли таркиби бор, биз эса кучли футболчиларни жамоада сақлаб қолиш учун янги харидларни амалга оширишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Харидларми? Бизда бир нечта юлдузлар бор, агар биз кимнидир сотиб олишга қарор қилсак, у ҳолда бу футболчи жамоани сезиларли даражада кучайтира олиши керак”, - дейди Фиенга.

Comments

You must be logged in to commet!