"Рома" қишда "Боруссия" Дортмунд футболчисини ижарага олмоқчи

  • 07 Dec 17:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Римнинг "Рома" клуби "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “бўрилар” 23 ёшли германиялик футболчини қишда дортмундликлардан 1,5 йилга ижарага олишмоқчи. Ўз навбатида бу таклиф “Боруссия”ни ҳам қониқтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Вайглни 2015 йил “Мюнхен 1860” клубидан 2,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум дортмундликлар сафида жами 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!