Ромоано: Рамос фаолиятини Мексикада давом эттиради

  • 03 Feb 03:08
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

2024 йилнинг ёзидан бери эркин агент бўлиб турган Серхио Рамоснинг кейинги манзили Мексика бўлади. У "Монтеррей" аъзосига айланиш арафасида турибди.  

Фабрицио Романо хабар беришича, ҳимоячи ва клуб ўртасида шахсий шартлар бўйича келишув амалга ошган. Тез орада 38 ёшли испан шартномага қўл қўяди. 

Маълумот учун, "Монтеррей" клуби айни пайт турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Чемпионат бошланганига ҳали кўп бўлгани йўқ. 

2021 йили "Реал"ни 16 йиллик фаолиятидан сўнг тарк этишга қарор қилган Рамос ПСЖда 2 йил ҳаракат қилди ва Испанияга қайтиб кетди. "Севилья"даги фаолиятидан сўнг у биринчи мавсум Европадан ташқарига йўл олмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!