Роналду фаолиятини қачон якунлайди?

  • 23 Jul 14:20
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида гапирди. Мутахассис ўз шогирди фаолиятини қачон тугатиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.

Tecno

“Криштиану 40 ёшгача ўйнашга тайёр. Ҳа, у ўзининг жисмоний ҳолати олдинги каби эмаслигини яхши билади, лекин шундай бўлса-да, Роналду ҳамон топ-формада бўлиб турибди. У қачонки, аввалги Роналду бўла олмаслигини тушунсагина, фаолиятини якунлайди.

Криштиану ўз обрўсини пасайтириб, фаолиятини давом эттиришга рози бўладиган футболчилардан эмас”, - деди Сантуш “TVI24” телеканалига берган интервьюсида.

Comments

You must be logged in to commet!