Роналдуни захирада қолдирган Рангник бу қарорига изоҳ берди

  • 09 Feb 01:30
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник нима сабабдан Криштиану Роналду АПЛ 24-туридан ўрин олган "Бёрнли"га қарши баҳсни захирада бошлаганини айтди. 

"Биз бир неча ҳафта олдин "Бёрнли" билан ўйнаганмиз. Бундан ташқари, улар иштирокидаги учрашувларни етарлича кузатдик. Уларга қарши беллашув аввалида кўп югуриш, тўпни қувиш ва курашиш керак. 

Каванини асосий таркибда туширишни афзал билдим. Сабаби, у юқоридаги вазифаларни яхшироқ бажара олади", - деди Рангник. 


Comments

You must be logged in to commet!