Рўйхат чиқди: Анчелотти Неймарни Бразилия термасига нега чақирмаганини айтди

  • 26 Aug 07:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида сентябрь ойида Чили ва Боливия футболчиларига қарши иккита расмий учрашув ўтказади.

Tecno

Бош мураббий Карло Анчелотти сентбярь ойидаги йиғин ва ўйинларга жалб қилинадиган ўйинчилар рўйхатига Неймарни киритмади.

Италиялик мутахассис ўз қарорини қуйидагича изоҳлади.

- Неймар ўтган ҳафта кичик муаммога дуч келгани боис терма жамоа  рўйхатига киритилмади. Унинг ҳозирги аҳволи қўшимча текширувларни талаб қилмайди. Ҳамма Неймарни, терма жамоани ва бразилиялик мухлисларни яхши билади.

Неймар барча қолган футболчилар каби юқори спорт формасига эга бўлиши керак. Бу терма жамоа жаҳон чемпионатида муваффақиятга эришиши ва нималарга қодирлигини кўрсатиши учун жуда муҳим омил, - деди Карло Анчелотти.

Анчелотти танлаган таркиб қуйидагича кўриниш олди.

Дарвозабонлар:

Алисон Бекер («Ливерпуль»), Бенто («Ан-Наср»), Уго Ногейра («Коринтианс»).

Ҳимоячилар:

Уэсли Франса («Рома»), Вандерсон («Монако»), Алекс Сандро («Фламенго»), Каю Энрике («Монако»), Дуглас Сантос («Зенит»), Габриэл Магальяйнс («Арсенал»), Маркиньос (ПСЖ), Алешандро («Лилль»), Фабрисио Бруно («Фламенго»).

Ярим ҳимоячилар:

Андрей Сантос («Страсбург»), Бруно Гимарайнс («Ньюкасл Юнайтед»), Каземиро («Манчестер Юнайтед»), Жоэлинтон («Ньюкасл Юнайтед»), Лукас Пакета («Вест Хэм Юнайтед»).

Ҳужумчилар:

Эстевао Виллиан («Челси»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Кайо Жорже («Крузейро»), Луис Энрике («Зенит»), Матеус Кунья («Манчестер Юнайтед»), Рафинья («Барселона»), Ришарлисон («Тоттенхэм Хотспур»), Жуан Педро («Челси»).

Бразилия жаҳон чемпионати доирасидаги учрашувларини 5 сентябрь кун и Чили ва 10 сентябрда Боливия терма жамоаларига қарши ўтказади.

Comments

You must be logged in to commet!